Тиббий дастурлар
Болаларни қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди 18 ёшгача бўлган эҳтиёжманд, имконияти чекланган болаларнинг даволаниши, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватланишига хайрия ёрдамини кўрсатади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 14-19 ноябрь кунлари Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.

Жамғарма Ўзбекистондаги шифокорларни хориж тиббиётининг сўнгги ютуқлари билан таништириш ва ҳамкорлик қилаётган хориждаги клиникалар шифокорлари билан ўзбекистонлик мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини яратиш мақсадида бир қатор таълим дастурларини амалга оширади. Ташхис ва даволашда хатоликка йўл қўймаслик учун шифокорлар мунтазам изланишлари ва чуқур билимга эга бўлишлари лозим. Узлуксиз таълим, хорижий тажрибани ўрганиш ва замонавий тиббиётнинг сўнгги ютуқлари билан танишиш – буларнинг барчаси болаларни муваффақиятли даволаш учун амалий кўникма ҳисобаланади.

Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, реабилитация қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда инсонпарварлик акцияларини ўтказишда беғараз амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Дастурнинг муҳим ва ажралмас қисми – бу оғир хасталикка чалинган, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини хориждаги клиникаларда малакали мутахассислар иштирокида мураккаб операция амалиётларини ўтказиш, даволаш ва саломатлигини тиклаш учун маблағлар йўналтиришга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.

Эҳтиёжманд оила фарзандлари ва имконияти чекланган болаларни дори воситалари, тиббий-протез-ортопедия буюмлари билан бепул таъминлаш.

Оғир касалликларга чалинган болаларни сифатли ташхислаш муаммосини ҳал қилишга қаратилган. Лойиҳа доирасида мураккаб диагностика муолажалари учун маблағлар ажратилишини кўзда тутади. Биз шифокорларга касалликнинг дастлабки босқичида тўғри ташхис қўйишга ёрдам берамиз ва бунда боланинг тезроқ саломатлиги тикланиши учун имконият яратиб берилади.