
Толипов Намоз Эшонқулович - 1985-йил 25-августда Навоий вилояти, Кармана туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, филолог-журналист. 2014-йил "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси", 2016-йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил" каби кўкрак нишони билан тақдирланган. Меҳнат фаолиятини 2003-йил Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" газетаси муҳбирлигидан бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари, "Ўзелтехсаноат" уюшмаси Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - Матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамот фонди ахборот масалалари бўйича иш юритиш.

Зикруллаева Хуршида Тахировна - 1995-йил 25-майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти бўйича мутахассислиги хуқуқшунослик. Меҳнат фаолиятини 2005-йил Шайхонтоҳур тумани "Пенсия жамғармаси ҳамда пенсия тайинлаш" тўлов инспектори лавозимидан бошлаган. Кейинчалик, Олмазор тумани "Талабалар поликлиникаси"да кадрлар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида иш юритувчи котиба лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Зияватдинова Замира Тахировна - 1979-йил 27-феврал Тожикистон Республикаси, Ура-теппа шаҳри, Ленинобод вилоятида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 2009-йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетини, 2011-йилда Низомий номидаги Ўзбекистон Давлат педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - Халқаро журналист, Психолог. Меҳнат фаолиятини 1997-йилда Ўзбекистон ХДП партияси Термиз шаҳар Кенгаши техник-котибаси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси техник-котибаси, Термиз шаҳар адвокатлар ҳайъати, адвокат ёрдамчиси, Термиз шаҳар "Имкон" ногирон болалар ва уларнинг оиласини қўллаб-қувватлаш марказига жамоатчилик билан алоқалар координатори, Термиз шаҳар "Ногирон болалар ўқув маркази" тарбиячиси, Тошкент шаҳри "Магна мебел" МЧЖ кадрлар бўлими инспектори лавозимларида фаолият юритган.

Юсупов Сардор Даврон ўғли - 1997-йил 11-мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015-йил Тошкент Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Мутахассислиги - Техник ИКТ. Меҳнат фаолиятини 2015-йил "ПҳотоПринт" корхонаси менежери лавозимидан бошлаган.

Зайнитдинов Ҳаёт Мурод ўғли - 1998-йил 23-ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2017-йил Тошкент матбаа-ноширлик касб-хунар коллежини тамомлаган. Мутахассислиги техник-технолог. Ўз меҳнат фаолиятини 2017-йил "Ўқитувчи" нашриёт-матбаа ижодий уйи Маркетинг бўлими улгуржи савдо бўйича агентлигидан бошлаган.