Раҳбарият
alter ego
Ижрочи директор
Садиков Марат Фатиҳович
Қабул:
Душанба 10,00 - 12,00

Садиков Марат Фатихович 1967-йил 13-декабрда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, тиббиёт фанлари номзоди, шифокор. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона шахар болалар шифохонаси болалар хирургияси бўлими шифокори сифатида бошлаган. 2000-йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илимий маркази болалар хирургияси бўлими шифокори, 2003-йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспексиясининг Фарғона вилояти бўйича бошлиғи, 2012-йилда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, 2015-2021 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

alter ego
Ижрочи директор ўринбосари
Абдусаматова Барно Эркиновна
Қабул:
Сешанба 11.00 -13.00

Абдусаматова Барно Эркиновна - 1973-йил 6 февралда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, шифокор. Меҳнат фаолиятини 1997-йилда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий марказида шифокор педиатр лавозимида бошлаган. 2006-йилда УСАИД/Ҳалқаро савдо маркази институти/Омма билан алоқа ташкилотлари томонидан эълон қилинган грант ғолиби бўлиб, АҚШнинг Мериленд штатида Жоҳн Ҳопкинс университетида малакасини оширган. 2013-2017-йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлааштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими этакчи мутаҳассиси, 2017-2018-йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг бош мутаҳассиси, 2018-2021-йилларда  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.