News
calendar 23.12.2024 | 10:06
view 676
КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА “СОҒЛОМ ЮРАК” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан Корея юрак фонди президенти, Ёнсе университети профессори Янг Хван Парк билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида таъкидландики, болаларда кечиктириб бўлмайдиган мураккаб юрак амалиётларини ўтказиш, бунда маҳаллий ва хорижий шифокорлар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш бу долзарб масала. Шундан келиб чиқиб, томонлар янги лойиҳани амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

“Соғлом юрак” тиббий лойиҳаси. Бунинг доирасида жуда кўплаб эҳтиёжманд оила фарзандлари ўз саломатлигини тиклашга эришадилар.

Профессор Янг Хван Паркнинг сўзлари кўра, Жамоат фонди билан ҳамкорлик йўлга қўйилса, оғир ва мураккаб турдаги амалиётларни Ўзбекистон ва Кореянинг нуфузли клиникаларида амалга ошириш имконияти яратилади. Бу эса қанчадан-қанча ёрдамга муҳтож бемор болажонларни даволашнинг энг самарали йўли ҳисобланади.

Мулоқот самимий руҳда кечди. Жамоат фонди директори М.Садиков профессор Янг Хван Парк ва у фаолият юритаётган Фонд билан ҳамкорлик меморандумларини имзолашга тайёр эканлигини билдирди.