Жамғарма таълим сифатини яхшилаш, касалликка чалинган болалар ва уларнинг оилаларини қандай қилиб тўғри даволаш, реабилитация қилиш, қўллаб-қувватлаш учун дунёдаги энг яхши мутахассисларни жалб этади. Бунинг учун шифокорлар ва ота-оналар учун конференциялар, маҳорат дарслари ва вебинарлар ўтказилади. Узлуксиз таълим, хорижий тажрибани ўрганиш ва замонавий тиббиёт ютуқлари билан танишиш – буларнинг барчаси болаларни муваффақиятли даволаш учун зарур ҳисобланади. Биз бутун республика бўйлаб бемор болалар билан ишлаймиз ва уларга ўз вақтида, сифатли ва тизимли ёрдам кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз.
Бизнинг мақсадимиз шифохоналарда узоқ даволанадиган болаларга имкон қадар қулай болалик муҳитини яратиб беришдир. Бунинг учун нималар қилинади?
Болалар учун ўйин хоналари (бинолари) жиҳозланиб, уларга стол ўйинлари, турли ёшдаги болалар учун ўйинчоқлар мажмуаси билан тўлдириб берилади.
Клиник бўлимларда кичик кутубхоналар ташкил этилади ва қизиқарли адабиётлар билан тўлдириб борилади. Ҳаттоки, болалар шифохонадан чиққан тақдирда, ўқиб тугалланмаган китоблари бўлса, уни ўзлари билан олиб кетишлари мумкин бўлади.
Жамғарма клиникалар ва тиббиёт марказларига қуйидагиларни сотиб олишда ёрдам беради:
- тиббий асбоб-ускуналар
- техник реабилитация воситалари (ТРВ)
- Беморлар учун махсус овқатлар.
Жамғарма тиббиёт муассасасаларига ушбу зарур бўлган воситаларни давлат дастурлари томонидан сотиб олиш имкони бўлмаган тақдирда кўмаклашади.
- “МОДДИЙ ЁРДАМ” дастури. Қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва ногирон фарзанди бор оилаларга моддий ёрдам кўрсатишдан иборат.
“БЕМОР БОЛАЛАРГА МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ” дастури. Бу тўғридан-тўғри ёрдамга муҳтож бемор болаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган дастур ҳисобланади. Бунда ўз-ўзини парвариш қилиш учун махсус воситалар, ўқитиш, таълим олиш (шу жумладан, кўзи ожиз болалар учун адабиётлар) ва иш билан таъминлаш (ногирон болаларни ижтимоий мослаштириш, касбга ўқитиш) учун махсус воситалар, протез-ортопедия буюмлари (ортопедик пойфзал ва махсус кийимлар, кўз протезлари ва эшитиш мосламалари), махсус ҳаракатланиш воситаларини сотиб олишга катта эътибор қаратилади.
Ногирон болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга юқори технологияли ихтисослаштирилган реабилитация ёрдамини кўрсатиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ҳамда уларни молиялаштириш. Реабилитация - бу шахснинг ўз-ўзига хизмат қилиш ва ижтимоий ҳаётга қобилиятини тиклаш чорасидир. Абилитация- бу илгари мавжуд бўлмаган янги қобилият ва одатларни шакллантириш жараёни. Иккала тизим ҳам ногиронларни ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг маиший ва ижтимоий мослашувига қаратилган. Реабилитация турлари - Ижтимоий реабилитация – инсонни ижтимоий ва кундалик ҳаётга қайтиши, психологик мослашуви ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини қайтариш, профессионал реабилитация – касбга йўналтириш, тиббий реабилитация - бу касаллик ёки шикастланиш туфайли йўқолган функцияларни тиклаш ёки қоплаш учун барча турдаги чора-тадбирларни ўз ичига олади, бу реабилитациянинг энг муҳим қисмидир, чунки усиз на ижтимоий, на касбий тикланиш мумкин эмас.