Yangiliklar
calendar 19.09.2024 | 11:14
view 447
30 TA OKKLYUDER MOSLAMASI XAYRIYA SIFATIDA TOPSHIRILDI

Окклюдер бу – юрак нуқсонларини жарроҳлик йўлисиз ёпиш учун стериал диск шаклидаги қурилма ҳисобланиб, юрак нуқсони билан туғилган болаларни юқори технологик усул билан даволаш имконини беради.

– Бундай қурилма болалар ҳаётини эрта сақлаб қолиш учун жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, юрак нуқсони билан туғилган болани мураккаб амалиётсиз осон ва содда усулда даволаш ҳар томонлама самарали ҳисобланади. Фонд бу каби қурилмаларни келгусида янада кўпроқ харид қилишни ва республика бўйлаб етказиб беришни ўз олдига мақсад қилган, – дейди Фонд ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова.