🤝 Ўзбекистоннинг Қувайт Давлатидаги элчихонаси ҳамда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан юртимизга ташриф буюрган Қувайтдаги халқаро хайрия ташкилотлари раҳбарларидан иборат делегация Қорақалпоғистон Республикасидаги эзгу ишларини давом эттирмоқда.
📍 Шуманай ва Кегейли туманларида кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 240 нафар аъзосига кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия тўпламлари топширилди.
Мазкур инсонпарварлик ташаббуси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, энг муҳими, қалбларга меҳр ва умид улашишга қаратилди.
❤️ Зеро, эзгуликнинг миллати ҳам, чегараси ҳам йўқ. Бир оилага кўрсатилган эътибор, бир қалбга улашилган қувонч — инсонпарварликнинг энг гўзал ифодасидир.