Янгиликлар
3-Миллий конференсия ўз ишини сессиялар доирасида давом эттирмоқда
“Ўзбекистон Республикасида кам учрайдиган орфан касалликлар бўйича 3-Миллий конференсия” доирасидаги ишлар қизғин муҳокамалар руҳида давом этмоқда.
📚 Конференсия кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар тематик сессиялар доирасида орфан касалликларни эрта аниқлаш, замонавий диагностика, инноватсион даволаш усуллари, халқаро тажриба ҳамда беморларга комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилмоқда.
🤝 Маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида ўтаётган ушбу сессиялар тажриба алмашиш, янги ёндашувларни муҳокама қилиш ва соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлмоқда.
✨ Конференсия давом этмоқда — долзарб масалалар, муҳим таклифлар ва амалий ечимлар марказида.