Янгиликлар
calendar 21.09.2026 | 14:55
view 1026
Акбар Тиляков: Туркиялик мутахассислар билан 11 та мураккаб операция амалга оширилмоқда

“Соғлом умуртқа” хайрия аксияси доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляков “Ўзбекистон 24” телеканалига интервю берди.

Суҳбат давомида аксия доирасида Туркиянинг малакали шифокорлари билан ҳамкорликда туғма ва орттирилган касалликлар ҳамда таянч-ҳаракат аппарати шикастланишлари билан оғриган болалар учун диагностика, маслаҳат ва даволаш ишлари олиб борилаётгани та’кидланди.