Янгиликлар
calendar 12.03.2025 | 15:26
view 280
БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ФОНД РАҲБАРИЯТИ МАъРУЗА БИЛАН ИШТИРОК ЭТДИ

"Чегара билмас ҳамдўстлик" етим касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича халқаро форум ўз ишини бошлади!

 


Жорий йилнинг 30-31-октябр кунлари пойтахтимизда кам учрайдиган орфан касалликларини ташҳислаш ва даволашга бағишланган Биринчи халқаро форум бўлиб ўтди.

Унда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти М.Садиков ва Б.Абдусаматовалар "Ўзбекистонда орфан касаллигига чалинган бемор болаларни тизимли даволаш ва уларни қўллаб-қувватлаш" мавзуларида ўз маруза ва чиқишлари билан фаол қатнашдилар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Республикамизда кам учрайдиган орфан касаллигига чалинган бемор болаларни даволаниши, дори-дармон билан таъминланиши ва уларни ижмоий ҳимоясига эътибор ҳозирги вақтда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан кенг ташаббус сифатида муҳим аҳамиятга эгалиги юксак эътироф этилмоқда.