Bolalarni qoʻllab-quvvatlash Jamoat fondi tomonidan bu oila farzandi yordam koʻrsatildi. Murakkab amaliyot uchun jajji qizaloq Turkiyada yuborildi. Operatsiya muvaffaqiyatli oʻtdi.
Янгиликлар
23.12.2024
|
23:06
492
"Биз кўп қийналдик, аммо Фонд ёрдами билан болам ҳаётга қайтди..." Айни пайтда Туркияда бўлиб турган Гулшода Азимова Фондга миннатдорчилик мактубини юборди.
Унинг 2012-йилда туғилган фарзанди "Туғма ривожланиш аномалияси. Омфалоселе ОКХ. Катта ҳажмдаги вентрал чурра" ташхиси билан даволаниб келади.
Оиланинг моддий аҳволи бу касаллик билан курашишга етмас эди. Ҳатто ойлаб, йиллаб хориж клиникаларида қолиб, даволанишга тоʻгʻри келди. Аммо натижа ёʻқ эди. Ҳозир эса барча қийинчиликлар ортда қолди.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан бу оила фарзанди ёрдам кўрсатилди. Мураккаб амалиёт учун жажжи қизалоқ Туркияда юборилди. Операция муваффақиятли ўтди.