Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 22:15
view 511
БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ: РАҚАМ ВА ФАКТЛАРДА

2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги (январь-июнь ойлари)да ўтказилган жами сайёр қабулларда 2478 дан ортиқ бемор болажонларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш кўрсаткичи 168 фоизни ташкил этади, Батафсил видео роликда.

Ўтган олти ой мобайнида Навоий, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида "Эзгулик манзили" тиббий акцияси ўтказилди.

✅Тиббий акциялар давомида ўтказилган сайёр қабуллар натижасида:

📝1410 та мурожаат ижобий ҳал қилинди
✅563 нафар болага турли даражада тиббий, ижтимоий ва бошқа йўналишларда амалий ёрдам берилган
🩺440 нафар болада маҳаллий ва хорижлик шифокорлар иштирокида операция амалиётлари ўтказилди
🌐18 нафар бола хориж клиникаларида даволаниб қайтди
📝47 та хорижлик мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.