Янгиликлар
calendar 12.03.2025 | 09:22
view 104
БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ МДҲ ОРФАН КАСАЛЛИКЛАРИ КОНСОРСИУМИГА ҚЎШИЛДИ

МДҲ Орфан касалликлар консорсиуми 2024 йил октябр ойида ташкил этилган. Унинг мақсади орфан касалликларини ҳар томонлама ўрганиш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш, диагностика ва даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича МДҲ давлатларининг халқаро ҳамкорлигидир.

Куни кеча бўлиб ўтган МДҲ Орфан касалликлар консорсиумининг Ишчи гуруҳи йиғилишида Ўзбекистон ҳам аъзо давлат сифатида илк бор иштирок этди.

🟣Таъкидлаш жоизки, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳам орфан касалликларини даволаш ва беморларга дори воситаларини етказиб бериш бўйича доимий саъй-ҳаракатларни олиб бориб, ташкилот аъзоси сифатида кўпгина таклиф ва тасаҳббусларни илгари сурмоқда.