Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 11:05
view 288
БУХОРОДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 11-16 сентябрь кунлари Бухоро вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акцияси ўтказилади.

11 сентябрь куни даставвал Ғиждувон туман болалар шифохонасида тиббий-кўриклар ташкил этилади.

12-16 сентябрь кунлари эса Бухоро шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ушбу акция давом эттирилиб, мураккаб амалиётлар шу ернинг ўзида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.