👉Бундан кўзланган асосий мақсад – Жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, мунтазам саломатлигини тиклаш борасида ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишдан иборатдир.
🤝🔬🧬🩺💊Бу йўлда Жамғарма ва клиника ўртасида ўзаро ҳамкорлик муҳим ҳисобланади. Томонлар учрашувда эҳтиёжманд оила фарзандларини нафақат юртимизда, балки хорижий клиника мутахассислари иштирокида ҳам даволаш имкониятларини кўриб чиқишади.