Янгиликлар
calendar 17.04.2025 | 11:22
view 79
"ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ" ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА БОШЛАНДИ

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида "Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди" томонидан республикадаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, шароити оғир  оилалардаги бемор болаларга консултатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Езгулик манзили” хайрия аксияси бошланди.

Мазкур хайрия аксияси жорий йилнинг 7-апрелидан 11-апрелига  қадар ўтказилади.

Бизни кузатиб боринг. Яқин орада видеоконтент ҳам тақдим этилади.