Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:22
view 1013
“Езгулик манзили” тиббий аксияси ОАВда ёритилмоқда

Наманган вилоятида “Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди”  ташаббуси билан ташкил этилган “Езгулик манзили” тиббий аксияси эндиликда Республика ва маҳаллий телевидение каналлари орқали кенг ёритилмоқда. Аксиянинг асосий мақсади — кам та’минланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини малакали тиббий хизмат билан бепул та’минлашдир.

➡️Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти Клиникаси шифокорлари олис ҳудудларга бориб, болаларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Телеканаллар ушбу аксияни ёритиб, жамиятда соғлиқни сақлашга бўлган э’тибор, болалар саломатлиги, ва ижтимоий тенглик ғояларини кенг тарғиб қилмоқда.

🎥ОАВ орқали ёритилишининг аҳамияти:

 🔹Жамоатчилик хабардорлиги ошади — бошқа вилоят ва шаҳарлар ҳам ўз ҳудудларида шундай ташаббусни кутиб қолишади.
 🔹Ҳомий ва кўнгиллилар жалб қилинади — йирик тадбиркорлар ёки ташкилотлар ёрдам кўрсатишга тайёр бўлишади.
 🔹Ташаббуснинг очиқлиги та’минланади — бу ишончни оширади.
 🔹Болалар ва оилалар ўз муаммолари билан ёлғиз эмаслигини ҳис қилишади.