💰Хайрия қилиш⬇️⬇️⬇️
💰Хайрия қилиш ⬇️
➡️Болаларни қо’ллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига орфан касалликлар оиласига кирувчи муковистсидоз касаллигини даволаш учун зарур бўлган “Тигераза” дори воситаси хайрия тариқасида тақдим этилди.
➡️Бу ташаббус — оғир дард билан курашаётган болажонлар ҳаётига умид, соғлиқ ва қувонч олиб киришга қаратилган эзгу ишларнинг ёрқин намунасидир. Ҳар бир кўрсатилган ёрдам – бу бир ҳаётга берилган имконият, бир оилага бағишланган бахтдир.
➡️Биргаликда меҳр улашиб, келажак авлод саломатлиги ё‘лида хизмат қилишда давом этамиз!