Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 10:55
view 845
✅Факт 24 | Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида турк шифокорлари иштирокида мураккаб операциялар давом этмоқда

➡️Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиядан келган тажрибали шифокорлар ҳамкорлигида операция амалиётлари давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 30 дан ортиқ болага пластик, юз-жағ ва бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилиши режалаштирилган.

➡️Барча харажатлар Болалар фонди томонидан тўлиқ қопланади, бу эса кўплаб оилалар учун катта ёрдам бўлмоқда.