Янгиликлар
23.12.2024
|
15:53
537
ФОНД 2 ЁШГА ТЎЛДИ "Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди"ни ташкил этиш бўйича ТАРИХИЙ ВОҚЕА
“Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади. Эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирсак, ўйлайманки, сизлар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлайсиз. Бу маблағлар йил давомида кўпайтириб борилади.
Бу ташаббус умумхалқ ҳаракатига айланиши, саховатпеша ҳамюртларимиз ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил, - дейди Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декбрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги нутқида.