Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 11:02
view 1572
ФОНД КЎМАГИ БИЛАН РОССИЯЛИК ШИФОКОРЛАР ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмаги билан Республика болалар ортопедия марказига Россиянинг нуфузли клиникаларида фаолият юритаётган болалар ортопед-травматологлари ташриф буюрди. 

Россиялик тажрибали шифокорлар бугун бу ерда генетик ва суяк тўқимасидаги метаболизмни бузилиши билан кечадиган нейрофиброматоз, мукополисахаридоз, гипофосфатемик рахит, резистент рахит каби касалликларга чалинган болаларни бепул тиббий-кўрикдан ўтказадилар.