Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 13:17
view 474
‼️ФОНД ТОМОНИДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН АЙРИМ ТИББИЙ ВОСИТАЛАРГА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДА ИМТИЁЗЛАР БОР

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5255 (https://lex.uz/docs/5668661)-сон қарорига асосан 2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар жамоат фонди томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ОЗОД ҚИЛИНАДИ.