Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 20:17
view 624
Ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга субсидия ажратилади

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (450 минг сўм) субсидия берилади.

 Шунингдек, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

▫️нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;

▫️тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

Субсидиялар мазкур йўналишлардан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда ажратилади.