Янгиликлар
Ҳурматли сурхондарёликлар!!!
🌙 Муборак Рамазон ойи — меҳр-оқибат, саховат ва эзгу амаллар ойи муносабати билан юртимизда яна бир хайрли ташаббус амалга оширилмоқда.
🤝 Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан юқори малакали нейрохирург, умумий хирургия ва пластик жарроҳлик мутахассислари Ўзбекистонга жалб этилмоқда.
⏰4-5-март, 2026-йил
📍Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
➡️чуқурлаштирилган тиббий-кўрик
💸Барча харажатлар Болалар Фонди томонидан бепул амалга оширилади.
‼️Еслатма: 4-5 март кунлари фақат тиббий-кўрик ўтказилиб, кейинги босқичда операция қилиш учун бемор болалар саралаб олинади.