Янгиликлар
Ҳурматли Сурхондарёликлар!!!
📝Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникасидан юқори малакали жарроҳлар Сурхондарёга келади.
Бу сафарги ташрифнинг мақсади март ойида ўтказилган тиббий-кўрик натижасида танлаб олинган бемор болажонларда мураккаб амалиётларни шу ернинг ўзида ўтказишдир.
⏰6-10-апрел, 2026-йил
📍Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
➡️Жарроҳлик амалиёти
💸Барча харажатлар Болалар Фонди томонидан амалга оширилади.