Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 12:57
view 414
‼️«ИЛК ЁРДАМ ХИЗМАТИ» ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ. БУНГА КИМ МАСЪУЛ?

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан бир қатор учрашувларни амалга оширмоқда.

✍️🤝Бугун “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” Ижрочи директори Марат Садиков Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Васила Алимова билан ҳамкорлик учрашувини ўтказди.

✅Бунда Фонд билан Марказ ўртасида тиббий-ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйиш режалари, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

✅Хусусан, Фонд ижрочи директори М.Садиков Республикада болалар орасида ногиронликни эрта аниқлаш максадида «Илк ёрдам хизмати» ни йўлга қўйиш, шунингдек аутистик спектрида бузилиши бўлган болаларни эрта ташҳислаш ва психологик-педагогик коррекцион ишларни олиб бориш бўйича махсус қўлланмаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш масалаларини илгари сурди.