👉Унда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбари М.Садиков ва элчихона масъул ходимлари иштирок этди.
✍️Учрашувда давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб, айниқса, инвестициявий соҳада ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётгани таъкидланди. Ўз навбатида, бу йўналишдаги қўшма дастурлар соғлиқни сақлаш тизимининг қатор тармоқларини ҳам қамраб олмоқда.
🩺Жумладан, Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширилаётган ана шундай лойиҳалардан бири мамлакатимиздаги олтита Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказини юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ва юқори технологиялар билан таъминлашга қаратилган.
🔬🧬💊Унинг умумий қиймати 42,45 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 22,45 миллион доллари Ўзбекистон Республикаси ҳиссасига тўғри келса, қолган 20 миллион доллари мазкур жамғарма томонидан ажратилган кредит маблағларидир.
Мулоқотда жорий йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган ушбу лойиҳа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида касалликларни эрта аниқлаш, уларга тезкор ташхис қўйиш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
‼️Шунингдек, томонлар тиббиётнинг бошқа йўналишларида, хусусан ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларни тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.