Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 22:19
view 477
🩺ҚИЙМАТИ 492 МИЛЛИОН СЎМЛИК 6 ДОНА КАРДИОМОНИТОР ҲАМДА 50 ДОНА ОКСИГЕНАТОР ХАЙРИЯ СИФАТИДА ТОПШИРИЛДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасига юрак нуқсони билан туғилган бемор болажонларни операция қилиш ва ундан кейинги реанимация жараёнларида қўлланилиши учун Японияда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 492 миллион сўмлик 6 дона юрак кардиомонитори ҳамда 50 дона оксигенатор мосламалари хайрия ёрдами сифатида топширилди.

📌Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда туғилган ҳар 100 мингта боланинг 0,6-0,8 фоизи туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Ҳозирги кунга келиб, йилига 3 мингдан ортиқ  бемор бола жарроҳлик амалиётига муҳтож. Ўтказилаётган барча амалиётларнинг қарийб 50 фоизи ушбу хасталик ҳисобига тўғри келади. Ҳар йили бу касаллик билан мурожаат қилаётганлар сони йилдан йилга ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
 2021 йилда 1550 нафар бемор болаларда юрак операцияси ўтказилди, улардан 1241 таси сунъий қон айланиш аппарати орқали, 289 таси  сунъий қон айланиш аппаратисиз амалга оширилган.

Шунинг учун Жамоат фонди томонидан “Эзгулик  манзили” хайрия акциялари ўтказилиб, у ерда аниқланган юрак туғма нуқсонлари бор болаларни жарроҳлик амалиётлари вилоятларнинг ўзида амалга оширилмоқда. Барча дори-дармон ва оксигенаторлар фонд томонидан олиб берилмоқда.   
Шу кунгача фонд томонидан Болалар миллий тиббиёт марказига 30 дона Окллюдер,  Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига эса 50 дона оксигенатор хайрия сифатида топширилди. 

✍️Фонд томонидан бу каби хайрия ёрдамлари биринчиси эмас. Мақсад – юрак нуқсони бор бемор болаларни операциядан кейинги реанимация кузатувларида тезда оёққа туришлари учун муҳим аҳамият касб этади.