Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 15:58
view 334
ЖИЗЗАХДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” тиббий акцияси бошланди.

Дастлабки тарзда бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилмоқда. Кейинги босқичда операциялар шу ернинг ўзида амалга оширилади.