Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 18:39
view 471
“МОҲИР ҚЎЛЛАР” ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабарингиз бор, айни кунларда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Моҳир қўллар” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа шу кунга қадар Қашқадарё, Сурхондарё ва Қорақалпоғистон Республикасидаги ногиронлиги бор  болажонларнинг орзу умидларига қанот бўлди.

Тошкент шаҳрида яшовчи 4 нафар ногиронлиги бор қизларга тикувчилик, пазандачилик, компьютер технологиялари бўйича зарур асбоб-ускуналар, тикув машиналари, минипеч, компьютер тўпламлари сотиб олиниб, хайрия сифатида тақдим қилинди.

Эндиликда бу ёшлар ўзлари севган касб билан шуғулланиб, оиласига қўшимча даромад олиб келадилар.

Акция давом этмоқда.