Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 09:37
view 1148
Моториcонф Х — Моторика компаниясининг 10 йиллик юбилей конференсияси

Моторика — Россиядаги замонавий биотехнология ва робототехника компанияси бўлиб, инсонлар учун протез қўллар ва реабилитатсия тизимларини ишлаб чиқади.

Компаниянинг асосий мақсади — ногиронлиги бўлган болалар ва катталарнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларни замонавий технологиялар орқали мустақил ҳаётга қайтаришдир.

Россиянинг Москва шаҳрида 16-17-октябр кунлари бўлиб ўтган юбилей конференсия соҳа етакчилари, экспертлар ва халқаро ҳамкорларни бир майдонга жамлади.

 Тадбир доирасида илмий-амалий сессиялар, wоркшоплар, янги маҳсулотлар тақдимоти ҳамда нетwоркинг форматида мулоқотлар ўтказилди.

Ўзбекистондан Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори Марат Садиков ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашди ва ҳамкорлик таклифлари бўйича музокаралар ўтказди.