Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 10:15
view 718
МУРАККАБ АМАЛИЁТНИНГ НАТИЖАСИ

Бемор Муҳаммадсодиқ 17 ёшда. Унга “Умуртқа поғонаси кўкрак-бел соҳаси туғма ривожланиш аномалияси. Умуртқа  поғонаси  кўкрак-бел  ўнг томонлама  IV даражали сколиоз касаллиги. Чап оёқ паралитик маймоқлиги ва калталиги” ташхиси қўйилган.

Боланинг мазкур ҳолати мураккаб жараён ҳисобланиб, буни даволаш учун оиланинг иқтисодий шароити етмас эди. Барча текширувлар ва консилиумлардан сўнг, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Муҳаммадсодиқ Юсуповни шошилинч тарзда Туркиянинг нуфузли клиникасида операция қилиш учун юборди.

Суратда кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.

Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.