Янгиликлар
calendar 23.10.2026 | 16:08
view 25
НАМАНГАНДА НАВБАТДАГИ БОСҚИЧ: ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИНИ ЎТКАЗАДИ

➡️Аввалги тиббий кўриклар давомида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи аниқланган болалар учун навбатдаги босқич бошланади.

➡️ 26–31-октабр кунлари Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиядан ташриф буюрадиган малакали пластик хирург ва умумий хирурглар томонидан зарур операциялар амалга оширилади.

➡️Жарроҳлик амалиётлари аввалги кўрикларда саралаб олинган, мураккаб даволашга муҳтож болалар учун ташкил этилади.

➡️Туркиялик мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда ишлайди, мураккаб клиник ҳолатларни биргаликда кўриб чиқади ҳамда амалий тажриба алмашади.

 ➡️Мазкур тиббий ёрдам жараёнлари Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида амалга оширилади.

🥞Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
📅26–31-октабр

➡️“Соғлом келажак” — тиббий кўрикдан амалий натижа сари.

Хайрия қилиш⬇️⬇️⬇️