Янгиликлар
Навбатдаги Рамазон туҳфалари тарқатилди
🤝 Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тайёрланган Рамазон туҳфалари бугун ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ҳамда бемор фарзандлари бор оилаларга етказиб берилди.
🏠 Фонд раҳбарияти бошчилигида хонадонларга ташриф буюрилиб, оилалар ҳолидан хабар олинди. Самимий суҳбатлар давомида уларнинг муаммолари тингланди ҳамда қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда.