Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 10:34
view 342
НАВОИЙДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” тиббий акцияси бошланди.

Дастлабки тарзда бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилмоқда. Кейинги босқичда операциялар шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Бизни кузатиб боринг!!!