Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 13:13
view 643
‼️НОГИРОН БОЛАЛАР УЧУН ХАЙРИЯ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

✍️Бу ҳақида “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” Ижрочи директори Марат Садиков Туркиянинг Халқаро ривожланиш ва ҳамкорлик агентлиги “ТIСА” ташкилоти раҳбари Жемалеттин Туней билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида маълум қилди.

🇹🇷“ТIСА” шу кунгача мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа соҳаларда 700 дан зиёд лойиҳаларни амалга оширди. Шунингдек, бу ташкилот болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий-тиббий қўллаб-қувватлашга ҳам кўп кўмак бермоқда.

🤝Фонд ижрочи директори М.Садиков туғма ривожланишида нуқсони ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун Туркиянинг нуфузли клиникалари етакчи профессор-мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ўтказиш ҳамда хайрия жарроҳлик муолажаларини ташкил этиш бўйича бир қатор таклифларни билдирди.

✅Ҳамкорлик ўрнатилгач, бемор болаларни даволаш, реабилитация қилиш, парваришлаш бўйича турли лойиҳалар ишлаб чиқилади ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилади.