Оммавий офферта
calendar 22.12.2024 | 14:23
view 2453

«Болаларни қўллаб-қувватлаш» жамоат фонди хар қандай фуқарога жамоат фонди фойдасига эхсон килишни таклиф этади.

Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 369-моддасига мос Оммавий таклифдир.

Ушбу таклифни кабул қилиб эхсон сифатида ўзининг маблағини ўрнатилган қутига  ёки интернетдаги bolalarfondi.uz сайти орқали солган шахс хайрия иштирокчисига айланади.

 Йиғилган маблағнинг хаммаси бунга мухтож инсонларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

«Болаларни қўллаб-қувватлаш» жамоат фонди Ўзбекистон Республикасининг  29.08.2003 йилдаги  N 527-II рақамли “Жамоат фондлари хақида”ги Қонуни,  02.05.2007 йилдаги УРҚ-96-сонли “Хайрия хақида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа хуқуқий норматив хужжатларига хамда Фонд Уставига мувофиқ равишда қуйидаги Хайрия ёрдамларини кўрсатади:

  • оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш;
  • болаларнинг ҳаёти учун хавф солувчи оғир, сурункали ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва уларни республикада ёки зарур ҳолларда хорижий давлатларда даволаш учун тиббий, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;
  • эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш;
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашиш, шу жумладан махсус ўқув адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш ва уларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
  • оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олиш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, шу жумладан уларга юқори технологик ихтисослашган реабилитацион ёрдам кўрсатишга доир тадбирларни ташкил этиш ва молиялаштириш.  Юкорида курсатилган бегараз ёрдам турларини амалга ошириш максадида хайрия эхсонларини йигиш учун интернетда bolalarfondi.uz сайти ҳамда қутилар урнатилган.

Хайрияда иштирок этганингиздан миннатдормиз.