Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 11:54
view 400
ОПЕРАЦИЯ ОЛДИ ТИББИЙ-КЎРИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Туркиянинг нуфузли "Haydarpasha" тиббиёт муассасасидаги малакали мутахассислар билан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий-кўрик давом этмоқда.

Тиббий-кўриклардан сўнг, рўйхатга олинган болажонлар "Соғлом келажак" акцияси доирасида турк шифокорлари томонидан  мураккаб пластик операция амалиётларини ўтказадилар.

Жараёнлар давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг!!!