Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 16:34
view 391
"ОРФАН КАРВОНИ" ҲАФТАЛИК АКЦИЯСИ ВОДИЙ БЎЙЛАБ ЎТКАЗИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан республика бўйлаб кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий генетик касалликларга чалинган болаларни аниқлаш ва уларга тўғри ташхис қўйиш, тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳаллий шифокорларни ушбу йўналишда малакасини ошириш мақсадида водий вилоятлари бўйлаб “Орфан карвони” ҳафталиги ўтказилди.

Унга Россиялик мутахассислар жалб этилган бўлиб, улар томонидан қабулга келган бемор болажонлар чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилдилар.

Ушбу видеода жараёнлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўласиз.