Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 16:37
view 1192
"OSON PAY" ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ХАЙРИЯ ҚИЛИНГ

“Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” Сизни осон ва қулай имкониятдан фойдаланишга чақиради.

Эндиликда Сиз хайрия маблағларингизни “CLICK”, "PAYME", "PAYNET", "JOYDA" ва "UZUM" иловаларидан ташқари "OSON PAY" тўлов тизими орқали ҳам юборишингиз мумкин. Тўловлар хизматига кириб, Фонднинг номини топасиз ва пул маблағингизни осон юборасиз. 

Бу маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор болаларни даволаш, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дори-дармонлар сотиб олиш, муракааб операцияларни ўтказиш ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш каби мақсадлар учун ишлатилади. 

Сиз бу муравватингиз билан наинки бир оила дилбандларига, балки нажоткор кўзларга қувонч ва ишонч бахшида этган бўласиз!

Хайрия ишларида фаол қатнашинг!!!