Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁДА “ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКСИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
🟢Бугун Қашқадарё вилоятида “Езгулик манзили” хайрия аксиясининг иккинчи куни доирасида операция жараёнлари бошланди. Аксия давомида эҳтиёжманд, кам та’минланган ҳамда оғир шароитдаги оилаларда вояга етаётган бемор болаларга малакали шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда.
🟢Мазкур ташаббус Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда ва барча хизматлар хайрия маблағлари ҳисобидан тақдим этилмоқда.
📅Аксия 4-апрелга қадар давом этади.
📍Манзил: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази
➡️ Барча юртдошларимизни ушбу эзгу ташаббусда фаол иштирок этишга чорлаймиз!