Янгиликлар
Рамазон туҳфалари эҳтиёжманд оилаларга етказилди
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тайёрланган Рамазон туҳфалари бугун ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ҳамда бемор фарзандлари бор оилаларга етказиб берилди.
🏠 Фонд раҳбарияти бошчилигида хонадонларга ташриф буюрилиб, оилалар ҳолидан хабар олинди. Самимий суҳбатлар давомида уларнинг муаммолари тингланди ҳамда қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда.
📦 Рамазон туҳфалари сифатида оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж буюмлари ҳамда болажонлар учун фойдали адабиётлар тўплами топширилди.
🌙 Мазкур хайрия тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
💰Хайрия қилиш⬇️⬇️⬇️
💰Хайрия қилиш ⬇️