Ушбу муассасадаги болажонларга Янги йил байрами муносабати билан 20 турдаги 200 га яқин адабиётлар тўплами ва 150 нафар болажонга турли ширинлик ва о’йинчоқлар жамланган Қорбобо совг’алари топширилди. Мурғак қалб эгалари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилди. Болажонлар билан самимий мулоқотлар қилиниб, уларнинг кайфияти ва руҳиятини кўтардилар. Муассасадаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан ҳам яқиндан танишилди.
Республика “Чимган” болалар силга қарши курашиш санаторийси 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 100 ўринли ўғил болалар ва 50 ўринли қизлар ётоқхонасидан иборат. Даволанаётган болаларга сифатли даволаш билан бир қаторда дарсдан қолиб кетмаслиги учун 150 ўринли мактаб фаолият кўрсатади. Даволаш 2 ойдан 4 ойгача давом этади.
Фонд раҳбарияти болалар саломатлигини муҳофаза қилиш Давлатимиз раҳбари эътиборидаги долзарб вазифа эканлигини ва бу ё‘лда ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ўз навбатида, Муассаса раҳбарияти ва болажонлар кўрсатилган бундай эътибор учун Фонд жамоасига миннатдорчилик билдирдилар.