Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 09:45
view 400
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА “ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКСИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 22-27-апрел кунлари Самарқанд вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консултатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Езгулик манзили” хайрия аксияси ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.