Янгиликлар
calendar 23.02.2025 | 16:53
view 46
“ШОДИЯ ЧИРОЙЛИ ҚОМАТГА ЭГА БЎЛДИ”

Шодия Худойбердиева 10 ёшда. Унга "Нейрофибраматоз", Умуртқа поғонасини кукрак бел сохаси унг томонлама ИВ -даражадаги нейроген декомпенсатсиялашган сколиоз касаллиги, унг томонлама қовурға букрилиги, қон айланиш ва нафас олиш системасини ИИ-ИИИ даражали бузилиши, Остеопороз этапли ОКХ ташхиси қўйилган эди.

– Мамлакатимизда оғир хасталикка чалинган болаларга ёрдам қўлини чўзишга тайёр турли жамғармалар фаолият юритаётгани жуда қувонарли. Шулардан бири, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди”дир. 

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Шодияхон ҳам Туркиянинг нуфузли клиникасида операция қилинди.

➡️Суратда кўрганингиздек, боланинг саломатлигида катта ўзгаришлар бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, чиройли юриш бахтига эришди.

➡️Таъкидлаш лозимки, барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.