Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 09:48
view 458
СУРХОНДАРЁДА “ЕЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКТСИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 11-16 март кунлари Сурхондарё вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консултатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Езгулик манзили” хайрия аксияси ўтказилади.

 

11 март куни даставвал олис ҳудуд Денов туман болалар шифохонасида тиббий-кўриклар ташкил этилади.

12-16 март кунлари эса Термиз шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ушбу актсия давом эттирилиб, мураккаб амалиётлар шу ернинг ўзида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, барча маблағлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.