Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 15:45
view 468
СУРХОНДАРЁДА “ЭЗГУЛИК МАНЗИЛИ” ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 13-18 март кунлари Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” тиббий акцияси ўтказилади.

Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган бўлиб, улар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилади.
 
Оғир хасталиги бор, кечиктириб бўлмайдиган бемор болаларни маҳаллий ёки хориж клиникаларида имтиёзли даволаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. 

Барча харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан ўтказилади. Тиббий-кўрик, маслаҳат ва барча операциялар бепул амалга оширилади.