Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 11:10
view 219
ТАНЛОВ УЧУН ИЖОДИЙ ИШЛАР КЕЛИШНИ БОШЛАДИ

Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 1 февралдан 1 март кунига қадар “Ўз қўлларимиз билан яратамиз” ижодий танлови эълон қилинган эди.

Ўтган бир ой давомида ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашган болажонлар ва уларнинг яқинлари томонидан Фонд манзилига турли ёъналсиҳдаги санъат асарларини юбориш бошланди.

Бугун ҳам бир гуруҳ иштирокчилар қўл меҳнатидан тортиб, ранг тасвир намуналаригача бўлган ишларини Ҳайъат аъзоларига тақдим этдилар.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиблари ва совриндорлари планшет, фотоаппарат, телефон ва бошқа қимматбаҳо совг’алар, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланадилар.