Янгиликлар
calendar 20.09.2024 | 10:24
view 537
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ЖАЛБ ЭТИЛДИ

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини соғлом ҳаётга қайтариш борасида яна бир савобли ишга қўл урилди. 

Туркиянинг нуфузли "Haydarpasha" тиббиёт муассасасидаги малакали мутахассислар Ўзбекистонга жалб этилди. 

Ҳозирда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида офталмология, травматология ва пластик хирургия йўналишидаги оғир ташҳисли бемор болажонлар биринчи босқичда чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилмоқда.

Жараёнлар эртага Фарғона вилоятида давом этади.