Янгиликлар
calendar 21.09.2026 | 15:33
view 1258
ТУРК ШИФОКОРЛАРИ САМАРҚАНДДА

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан Туркиянинг нуфузли клиникаларидан юқори малакали пластик жарроҳлик мутахассислари Самарқанд вилоятига етиб келди.

Айни пайтда "Соғлом келажак" аксияси доирасида Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Турк шифокорлари иштирокида амалий дарс жараёнлари бошланди.